Жавоб берамиз
Қурилиш ҳажми уч йилдан сўнг тасдиқланганда
Ҳисобварақ-фактура товарлар юклаб жўнатилган (берилган) ёки хизматлар кўрсатилган календарь санага келиб ёзилади.
Узоқ муддатли ижара ҳисоби
Молиявий ижара шартномаси ҳисобланмайдиган ижара шартномасига биноан мол-мулкни вақтинчалик эгалик қилишга ёки фойдаланишга тақдим этиш оператив ижара сифатида белгиланади (6-сон БҲМС).
Озод қилинган айланмалар мавжуд бўлганда кирувчи ҚҚС
Йўқ, мумкин эмас. Товарларни (хизматларни) харид қилиш (олиб кириш) чоғида тўланган солиқ суммалари ҳисобга олинмайди, агар уларни реализация қилиш бўйича айланмалар ҚҚС солишдан озод қилинган товарларни ишлаб чиқариш учун харид қилинган бўлса.
Норезидентдан олинган фоизсиз молиявий қарзни сўндириш чоғида солиқ ҳисоботи
Норезидентдан олинган фоизсиз молиявий қарзнинг сўндирилиши солиқ ҳисоботида акс эттирилмайди.
Чакана савдода айланмадан олинадиган солиқ
Чакана савдода товарларни реализация қилишдан олинган даромад онлайн-НКМ чекларидаги суммадан келиб чиқиб аниқланади, улар ЭҲФ ўрнини босади.
Умумтаълим мактабларига озиқ-овқат етказиб бериш билан шуғулланишда солиқ имтиёзлари белгиланмаганлиги
Умумтаълим мактабларига озиқ-овқат етказиб бериш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари учун алоҳида солиқ имтиёзлари белгиланмаган.
Ертўлаларга мол-мулк солиғи
Йўқ, корхона умумий фойдаланишдаги ертўлалар бўйича мол-мулк солиғини тўлаши керак эмас.
Сотувчи – комиссионер – субкомиссионер – маркетплейс
Агар субкомиссионер маркетплейсда рўйхатдан ўтган бўлса, у ҳолда комиссионер маркетплейс сифатида рўйхатдан ўтиши шарт эмас.
Ишламайдиган пенсионерга тўлов
Солиқ агенти томонидан ишламайдиган пенсионерларга тўланадиган тўловлар жисмоний шахсларнинг бошқа даромадлари ҳисобланади (СК 377-м. 11-б.).
Асосий воситаларнинг зарар билан чиқиб кетишидан фойда солиғи
Агар корхона автомобилни бозор қийматида сотган бўлса ва унинг чиқиб кетишидан молиявий натижаси зарар бўлиб чиқса, бу зарар фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базани аниқлашда чегириб ташланади.
Ишламайдиган пенсионерларга тўловлар – бу жисмоний шахсларнинг бошқа даромадлари
Солиқ агенти томонидан ишламайдиган пенсионерларга тўланадиган тўловлар жисмоний шахсларнинг бошқа даромадлари ҳисобланади.
Товар августда юкланиб, ноябрда чек урилган
Солиқ тўловчи солиққа тортиш объектларини ҳисобга олишдаги хатоларни тузатиш ҳуқуқига эга ва солиқ суммаси камайганида тўғирланган солиқ ҳисоботини тақдим этишга мажбур. ДСХО солиқ тўловчининг ҳуқуқларини таъминлашга масъул.
Даврий божхона ҚҚС тўловлари ҚҚС тўловчилари томонидан ҳисобга олиниши керак
ҚҚС аввал вақтинча олиб кириш божхона режимида (ИМ-42 БЮД) даврий тўловлар шаклида тўланган бўлса ҳам импорт қилинган товарларни эркин муомалага рўйхатдан ўтказишда (ИМ-40 БЮД) божхона органи электрон ҳисобварақ-фактура операторига ҳисобланган ҚҚС тўғрисидаги маълумотларни топшириши шарт.
Онлайн-НКМ чеклари ЭҲФ ўрнини босиши
ЯТТ ҚҚСсиз онлайн-НКМ чекини тақдим этганлиги бу чекни my.soliq.uz сайтида рўйхатдан ўтказишга тўсқинлик қилмайди.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter