Жавоб берамиз
Юқоридаги ҳолатда юборилган хатларни ҳақиқий эмас деб қайтариб юбориш ёки кўрмасдан қолдириш мумкинми? Ташкилотнинг расмий бланкаси рангли қоғозда чиқарилган, типографик усулда рақамланган ёки бошқача ҳимоя белгиларига эга бўлиши керак эмасми? Рангсиз оддий қоғозда чиқарилган бланкаларга муҳр ёки штамп қўйилиши керак эмасми?
Ушбу ҳолатда юборилган хатларни ҳақиқий эмас деб қайтариб юбориш ёки кўрмасдан қолдириш мақбул эмас.
Дебиторлик қарздорликни мажбурий ундиришнинг қандай йўллари бор?
Дебиторлик қарзини ихтиёрий ундириб бўлмаганда қуйидаги 3 босқичда мажбурий ундириш мумкин.
Давлат муассасаси томонидан биржа савдосида бир ишни бажариш ёки маҳсулот етказиб бериш бўйича ғолиб юридик шахс билан шартнома тузиш тартиби қандай? Шартнома муассасага бериладими?
Биржа битимларини тузиш ҳуқуқига дилерлар, маркет-мейкерлар ва брокерлар сифатидаги биржа аъзолари эгадирлар.
Юқоридагиларга кўра, ПФ-5059 ва ПФ-5241-сон Фармонларни асос қилиб ходимларнинг иш ҳақидан уларнинг розилигисиз электр энергияси, табиий газ, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун қарзни ушлаб қолиш қонуний ҳисобланадими?
Филиални ташкил этган корхона билан филиал ўртасидаги ишлаш тартиби қандай бўлади? Юқоридаги ҳаракатларимиз тўғрими?
Филиал юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмаси ҳисобланади.
Аванснинг ой бошида берилиши ун тулов топширикномаси такдим этилганда, банкнинг, аванс микдори, хали ойнинг ярми келмаганлиги, ходимнинг ой тугамасдан ишдан кетиб колиши мумкинлиги каби холатларни важ килиб МЧЖ ички фаолиятига аралашуви хамда пул уутказмаслиги нечоглик тугри?
Бу вазиятда мижоз билан банк ўртасидаги тузилган шартномада иш ҳақларини (авансларни) тўлаш учун қандай муддатлар белгиланганлигини билиш керак.
Бундай холатда чорва молларини кандай тартибда сотиш мумкин? Иш хакидан ушбу тулвларни ушлаб колиш юкоридаги карорга зид булмайдими?
Товарни сотишнинг ҳуқуқий асослар Фуқаролик кодекси (ФКнинг 386-436-моддалари) билан тартибга солинган, уларга мувофиқ ҳар қандай шахслар, шу жумладан бир-бирига нисбатан иш берувчи ва ходим ҳисобланган шахслар сотувчи ва сотиб олувчи бўлишлари мумкин.
Ўтказилган хизмат текшируви натижасида ходим томонидан жамоа шартномасининг ички меҳнат тартиби қоидаларини бузилганлиги аниқланса, унга жазо чораси қўллаш вақтида меҳнат таътилига чиққан ёки касал бўлса, унга нисбатан интизомий жазо чорасини қўлласа бўладими?
Бош юрисконсульт бўлиб ишлашга рухсат борми?
Сизнинг ҳолатингизда ушбу шахс ўрта юридик маълумот ва ҳали тугалланмаган иқтисодий маълумот билан, бунинг устига адлия органи билан келишилмасдан бош юрисконсульт бўлиб ишлаши мумкин эмас.
Бош ҳисобчига “хайфсан” жазоси берилган бўлса, моддий ёрдам бериладими? Жазо муддати ўтмаган.
Интизомий жазо амал қилиб турган муддат мобайнида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилмайди.
Оммавий савдолар орқалигина сотув амалга оширилиши мажбурий бўлган ҳолатларни батафсил тушунтириб берсангиз. Бизнинг корхонамиз учун фойдаланилмаётган асосий воситаларни, бино-иншоотларни, бошқа корхоналарга киритилган улушларни ва ҳ.к.ларни тўғридан-тўғри сотувни амалга ошириш учун қонунчиликда тақиқ мавжудми?
Бизнингча, Бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш, шунингдек уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низом талаблари ташкилотингизга нисбатан татбиқ этилмаслиги керак.
Хусусий корхонанинг ғишт ишлаб чиқариш фаолиятини балиқчилик соҳасига ўзгартириш қайси ҳужжатлар асосида қандай тартибда амалга оширилади?
Тадбиркорлик субъектлари қонун ҳужжатларида ман этилмаган ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ҳақли.
Юқоридаги изоҳга тўлиқ маълумот берсангиз. Лицензияланган фаолиятга кирадими?
Умумий овқатланиш хизматларини кўрсатиш амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларига кирмайди.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter