Жавоб берамиз

Ўзбекистон Республикасида хорижий ва қўшма корхоналарни ташкил қилиш қайси ҳужжатлар билан тартибга солинади?


Ўзбекистон Республикасидаги хорижий ва қўшма корхоналар чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ҳисобланади

Биржа савдолари орқали бюджет ташкилотларига товар етказиб бериш учун қандай ҳаракатларни амалга оширишим керак? Бундай ҳолатда улгуржи савдо учун лицензия олишим керакми?


I. Ҳа, Сиз товар етказиб берувчи сифатида рўйхатдан ўтиш ва товарни Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасида давлат муассасаларига сотиш ҳуқуқига эгасиз.

Ҳаракати чекланган ва қаровга муҳтож онамга қараш муносабати билан пенсияга муддатидан олдин чиқиш мумкинми?


Йўқ, қонунда бундай асос билан белгиланган муддатдан олдин пенсияга чиқиш кўзда тутилмаган. Бироқ, бошқа асос билан нафақага чиқиш имконияти мавжуд.

Харидордан улгуржи савдо корхонасининг махсус улгуржи ҳисоб-рақамига тўлов мақсадида “истемол моллари сотиб олиш учун” деб келиб тушган пул маблағини банк қайтариб юбориши мумкинми?


Ҳа, агарда қонун ҳужжатларига мувофиқ сўраладиган ҳужжатлар тақдим этилмаганда

Ходимларимиз томонидан баннер ясаганлик учун хизмат ҳақини қандай расмийлаштириб тўлаб беришимиз керак?


Ушбу ҳолатда қандай йўл тутилиши буюртмалар қанчалик тез-тез келиб тушишига боғлиқ.

Хитойда кундалик ҳаражатларимга маблағ қолмаган вазиятларда ҳисобни тўлдириш учун, менинг номимга банк амалиётларини бажариш учун очтирган виза картамни онамнинг номларига ишончнома асосида қолдирсам бўладими?


Ҳа, тегишли тартибда расмийлаштирилган ишончнома қолдиришингиз мумкин

Ходим ҳар иккала лавозим бўйича бир вақтнинг ўзида меҳнат таътилига чиқди ва меҳнат таътилининг охирги куни билан ички ўриндошлик асосида 0,5 ставкада ишлаб турган декан ўринбосари лавозимидан ўз аризасига асосан ишдан бўшади. Ходимга бериладиган меҳнат таътили ёки ишдан бўшаш учун ҳақ қандай тартибда ва қанча миқдорда ҳисобланади?


Ўриндошлик асосида ишлаш – бу ходимнинг ўзининг асосий ишини бажаришидан ташқари асосий ишидан бўш вақтида меҳнат шартномаси асосида бошқа ҳақ тўланадиган ишни бажаришидир.

Ташкилот раҳбарияти талабага ўқишдан кейин саккиз соатлик иш кунида ишлашга ижозат бериши мумкинми? Агар мумкин бўлса, қайси норматив ҳужжатлар асосида?


Ҳа, иш берувчи талабанинг ўқиш вақтидан бўш пайтда унга 8 соатлик иш куни ўрнатиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириши мумкин. Меҳнат қонунчилиги талабаларга иш ва кундузги ўқишни бирга олиб боришни тақиқламайди.

Мен МЧЖда бухгалтер бўлиб ишлаб туриб, магистратурага ўқишга қабул қилиндим. Ҳозир ишни ўқиш билан бирга олиб бормоқдаман. Мени ўриндошликка ўтказишди, чунки раҳбарнинг таъкидлашича, биринчи ўринда – магистратурада ўқиш ҳисобланади. У ҳақми?


Иш ўқиш вақтидан бўш пайтда бажарилиши керак деганда раҳбарингиз ҳақ. Сиз билан ўриндош каби меҳнат шартномаси тузиш масаласида эса  у хато қиляпти, чунки ўқув юрти сиз учун асосий иш жойи ҳисобланмайди.

Кундузги бўлим талабаси тўлиқ иш кунида ишлаши ва МЧЖ директори лавозимини эгаллаши мумкинми?


Йўқ, бу ғайриқонунийдир

Магистратурада таълим олаётган талабани ишга тўлиқ ставкага қабул қилишимиз мумкинми?


Амалиётда бу нормадан кундузги таълим шаклида ўқийдиган талабаларни ўқиш вақтидан бўш вақтда ишлаш учун ишга қабул қилишни расмийлаштиришда фойдаланилади

МЧЖ директорининг таътилга чиқиши ҳақидаги буйруқ таъсисчилар томонидан чиқариладими ёки бошқача тарзда расмийлаштириладими? Ушбу буйруқнинг намунаси борми?


МЧЖ директорининг таътилга чиқиши ҳақидаги буйруғи таъсисчилар билан келишилган ҳолда, директорнинг ўзи томонидан чиқарилади.  

Меҳнат кодексининг 41-моддаси 2-қисмидаги муддатга тушунча берсангиз, қонунда аниқ сана кўрсатимагани учун жамоа шартномасининг ўзгартириш ёки янгисини тузишни ҳохлаган муддатгача кечиктириш мумкинми?


Агарда жамоа шартномаси муддати тугаб, томонлар уни янги таҳрирда қабул қилиш мақсадида музокаралар бошлаш тўғрисида ёзма хабар бермаса, амалдаги таҳрир ўз кучида қолади ва уни янги таҳрирда қабул қилиш Меҳнат кодексининг 41-моддасида томонларнинг мажбурияти сифатида белгиланмаган.

Корхона ҳисоб рақамидан (картотека-2 мавжуд) бевосита хизмат кўрсатиш фаолияти билан боғлиқ бўлган эҳтиёжларимиз учун тўловларни амалга ошириш учун тушумнинг 5% миқдоригача пул маблағларини олишимиз мумкинми?


Банк томонидан мижознинг ҳисобварақда турган пул маблағларини тасарруф қилишни чеклаши қонунсиздир, бу пул маблағларини хатлаш ёки қонунда назарда тутилган ҳолларда ҳисобварақ бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш ҳоллари бундан мустасно.

2014 йил май ойида мехнат таътилида бўлдим. Июн -июль ойлари тулик ишлаб 8 августдан хомиладорлик ва тугиш таътилига чикдим. Фарзандим 1 ёшга тулгач 2015 йил 1 ноябрдан 2016 йил 1 мартгача яна 4 ой ишладим. 1 мартдан хомиладорлик ва тугиш таътилига чикдим. Саволим мен 19 июлдан бошлаб 2 ёшгача бола парвариши таътилига чикишдан олдин мехнат таътили олишга хақлиманми?


Ҳа, келтирилган мисолда йиллик асосий меҳнат таътилини олишга ҳаққингиз бор.