Жавоб берамиз
Компенсациялар
Ушбу ходимнинг 1985-2010 йиллар учун фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация қандай тартибда ҳисоб-китоб қилинади? Компенсация тўлови учун ўртача иш ҳақини ҳисоблашда қайси давр ҳисобга олинади - 2009-2010 йиллардаги ўртача иш ҳақими ёки кейинги даврдаги ўртача иш ҳақими?
Xodimga shu davrda Mehnat kodeksidagi kafolatlar va kompensatsiyalar tadim etiladimi va pullik o’qish ta’tili berilishi kerakmi?
Меҳнат кодексининг 385-моддасида кўзда тутилган кафолатлар ва компенсациялар Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган таълим ташкилотларида кечки ёки сиртқи таълим шакли бўйича таълим олаётган ходимларга берилади.
Hozirgi kunda Toshkent temir yo’l texnikumining dual ta’lim shaklida o’qimoqda, shu davrda xodimga Mehnat kodeksidagi kafolatlar va kompensatsiyalar taqdim etiladimi va pullik o’qish ta’tili berilishi kerakmi?
Ходим коллеждан кейин техникумда ўқиса МКнинг 385 моддасида кўрсатилган ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ўқув таътили берилиши керак.
Фуқаронинг 1991-2002 йилларда ишлаган даврига фойдаланилмаган таътил пулини ҳисоблашда лавозим маоши 2002 йилдаги иш ҳақи бўйича ҳисобланадими ёки 2022 йилдаги бўйичами?
Фойдаланмаган таътил учун компенсация ҳисобғкитоб қилиш кунидаги окладдан келиб чиқиб тўланади.
Менга касаллик варақаси бўйича 100% тўлов қилинадими? Ёки бу тартиб фақат бюджет ташкилотлари учунми?
Ушбу ҳолатда ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани 100% тўлаймизми ёки 75% ми?
Ходима корхонада 12 ойдан ортиқ ишлаган бўлса ва 12 ойдан кўпроқ танаффус бўлмаган бўлса, унга нафақа миқдори ўртача ойликниг 100%и миқдорида тўланади.
Тақдим этилган маълумотномага асосан ҳомиладорлик ва туғиш учун бериладиган маблағни ташкилот тўласа тўғри бўладими?
Меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномаси фақат ишдан озод қилиш учун асос бўладиган ҳужжат бўлиб, унга асосан нафақа тўланмайди.
Ушбу вазиятда кетма-кет декретга чиққан ходимга иккинчи марта ҳам декрет пули тўлаб бериладими?
Меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган барча кунлари учун нафақа тўлаб берилиши лозим.
Автотранспорт воситаси ўзига тегишли бўлмаган ходимларимизга ҳам компенсация ҳисоблашимиз мумкинми? Агар мумкин бўлса, компенсация ҳисоблаш буйруғига қандай ҳужжатлар нусхасини илова қилишимиз керак?
Бундай ҳолни ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси деб тушуниладими ва ойлик иш ҳақининг неча фоизи миқдорида тўлаб берилади?
Туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда ҳомиладорлик ва туғиш таътилини узайтириш учун яна 14 календарь кунига меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.
Жамият жабрланувчига қайси йилдаги (1977 йил ёки 2005 йил) иш ҳақи бўйича товон пулини ҳисоб-китоб қилади?
Ишдан бўшамаган ҳолда фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун пуллик компенсация олиш имконияти
Мулкчилик шаклидан қатъи назар, Ўзбекистондаги барча корхоналарда фойдаланилмаган барча йиллик таътиллар учун пуллик компенсация ходимга фақат меҳнат шартномаси бекор қилингандагина тўланади.
Энди қолган 9 йил учун фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация ҳисобланадими?
Навбатдаги йиллик меҳнат таътили қайси давр учун берилади? Қандай ҳисобланади?
Ходимга 2019 йил ишга чиққан санасидан бошлаб умумий тартибда меҳнат таътили берилиши керак.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter