Жавоб берамиз

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар

Синов муддати мобайнида иш хакини белгиланган энг кам миқдордан кам тўлаш


Муайян давр учун белгиланган меҳнат нормасини ва меҳнат вазифаларини тўлиқ бажарган ходимнинг ойлик меҳнат ҳақи қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг 1-разряди бўйича белгиланган миқдордан оз бўлиши мумкин эмас.

Ходимларнинг бепул овқат билан таъминланиши


Ходимлар бепул овқат билан таъминланганда унинг қиймати ЖШДС ҳамда ЯИТга тортилади.

Иш ҳақи ҳисобидан контракт пулини ўтказиш бўйича ўтказмалар


Ой тугамасдан ходимнинг иш ҳақи ҳисобидан контракт пулини ўтказиш қонунга зид эмас. Бухгалтерия ўтказмаларида асосийси бу пул ўтказилганда ходимнинг қарзини акс эттириш ва ой тугагач унинг иш ҳақидан ушлаб қолишни акс эттириш.

Иш кунига мутаносиб меҳнат ҳақи ва ЯИТни ҳисоблаш тартиби


Меҳнат ҳақининг миқдори иш берувчи билан ходим ўртасидаги келишувга биноан тайинланади. Меҳнат ҳақининг шакли ва тизимлари, мукофотлар ва бошқа тўловлар корхонанинг локал ҳужжатларда белгиланади.

Иш кунига мутаносиб меҳнат ҳақи ва ЯИТни ҳисоблаш тартиби


Меҳнат ҳақининг миқдори иш берувчи билан ходим ўртасидаги келишувга биноан тайинланади. Меҳнат ҳақининг шакли ва тизимлари, мукофотлар ва бошқа тўловлар корхонанинг локал ҳужжатларда белгиланади.

Фойдаланилмаган таътил учун компенсация тўловини ҳисоблаш


Таътил кунлари ходим ишлаган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқарилади. Фойдаланилмаган таътил учун компенсация тўлови шу ҳисоблаб чиқарилган таътил кунлари учун тўланади.

Ходимларни бепул овқатлантириш бўйича ўтказмалар

Ходим ишдан бўшагач унга даромад ҳисобланишининг солиқ оқибатлари қандай?


Бундай вазиятда бир хил суммадаги даромаддан турли ойларда ҳисоблаб чиқарилган ЖШДС суммасининг бир бирига мос келмаслиги табиий ҳолатдир. Собиқ ходим ишдан бўшаганидан кейин аввалги асосий иш жойидан даромад олса, ЖШДСнинг якуний суммаси декларация асосида солиқ хизмати органи томонидан ҳисоблаб чиқарилади.

Ишдан бўшаган ходимга даромад ва ундан солиқларни ҳисоблаш тартиби


Ходимга аввал кам ҳисобланган иш ҳақини у ишда бўшаб кетганидан кейин хатолик аниқланган  пайтда қўшимча ҳисоблаб ёзиш ва тўлаш мумкин. Бунда ЖШДС СКнинг 186-моддаси 7 қисмига мувофиқ ушлаб қолинади.

Иш ҳақи кам ҳисобланган бўлса, хатоликни қандай тузатилади?


2018 йил биринчи чорагида иш ҳақи кам ҳисобланган бўлса, хатоликни тузатиш учун январь, февраль, март ойларининг иш ҳақини қайтатдан ҳисоблаб чиқиш ва ҳисоботларни қайтатдан топшириш мумкин. Иш ҳақининг кам ҳисобланган қисмини хатолик аниқланган даврда қўшиб ҳисобласа ҳам бўлади. 

Вахта усулидаги ишда йўл харажатларини қоплаб бериш


Ишчиларни вахтага жўнатиш хизмат сафари (командировка) ҳисобланмайди ва суткалик пул тўланмайди. Қонун ҳужжатларида вахта усулида ишловчиларнинг меҳнат ҳақига туман коэффициентларини қўллаш, вахта давридаги календарь кунлар ва йўлга кетган кунлар учун иш ҳақига устама тўлаш, ишчиларни транспорт воситаси ва уч марталик иссиқ овқат билан таъминлаш назарда тутилган.