Жавоб берамиз

Меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари

Иш берувчининг ҳаракатлари тўғрими?


Ходим иш берувчига фақат бевосита етказилган ҳақиқий зарарни тўлаши шарт.

Ходимга устама тўлаш бўйича корхона раҳбарининг буйруғи чиқариладими ёки ушбу қўшимча келишув хисобчи учун тўловни амалга оширишга асос бўла оладими?


Меҳнат шартларини ўзгартириш буйруғи билан расмийлаштирилади.

Корхона ушбу қарзни ходимлар аризасига биноан уставни оширишга ёки зарарларни қоплашга йўналтириши мумкинми? Агар мумкин бўлса, қандай ҳужжатлар расмийлаштирилиши керак?


Тегишли бўлган ойлик (иш хақи) ходимнинг ўзмнмнг хохишига кўра ишлатилиши мумкин.

Масалан, корхонамизнинг 9-разрядли етакчи мутахассиси меҳнат таътилига чиқиши муносабати билан унинг хизмат вазифаларини бажариш 3-разрядли ходимга юклатилса, ушбу ходимга қайси малака разряди билан тўлов амалга оширилади?


Пастроқ разряддаги лавозимда ишлаётган ходимни юқорироқ разряддаги лавозимга вақтинча ўтказиш мумкин.

Компания ходимларининг аввалги иш жойларидаги иш стажи олдин компанияда ишлаб, кейин бошқа жойда (бюджет ташкилотларида вилоят ва туман ҳокимликларида ёки хусусий фирмаларда) ишлаган бўлса, лавозим маошларига узоқ муддат ишлаганлиги учун иш стажи ҳисобига киритиладими, устамалар қандай тўланади?


Устама тўлаш тартиби локал ҳужжатда белгиланади.

Бухгалтернинг хатти-ҳаракатлари тўғрими? Мен туғруқ таътилидан қайси пайт қайтишим мумкин?


Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси муддати тугагандан кейин ишга тушиш мумкин.

Ушбу ҳолатда корхонамиз томонидан қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилмаяптими?


Агарда ходим минимал нормани бажармаган бўлса унга мутонасиб равишда иш хақи тўланади, ва ушбу иш хақи МХТЭКМдан кам бўлиб чиқиш мумкин.

Иш вақти ва тўлов мувофиқ келиши керак


Йўқ, ҳақли эмас.

743-сонли қарорнинг 2-иловасидаги тармоқ коэффициентлари нечанчи разрядгача қўлланилади? Ушбу қарор талабидаги ишчилар сўзида қайси разрядлар назарда тутилган?


Ишчи касибларнинг  максимал ва минимал  разрядлари ВМ 2017 йил 4 октябрдаги 795-сонли қарорининг иловасида кўрсатилган.

Ушбу вазиятда ходимнинг аризасига асосан пулни бошқа шахслар пластик карточкасига ўтказиб бериш мумкинми?


Бир ходимнинг ойлигини бошқа ходимнинг пластик картасига ўтказиш.

Вазирлар Маҳкамасининг 06.09.2019 йилдаги 743-сонли қарори бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига сақланадиган ташкилотларда банд бўлган хизматчиларнинг кенг тарқалган лавозимлари ходимлари айрим тоифалари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядлар қачондан бошлаб ҳисобланади? Бухгалтерия 01.01.2019 йилдан бошлаб ҳисоб-китоб қилиб бериши шартми?


2019 йил 6 сентябрдаги 743-сон қарори билан тасдиқланган разрядлар 2019 йил 1 январдан қўлланинилиб шу лавозимлардаги ходимлар иш хақлари қайта ҳисобланади.

Ушбу ўртача ойлик иш ҳақи Президент фармонлари бўйича яна индексация қилинадими?


Ҳа, тўловлар Президент фармонларига асосан ошириб борилади.

Корхона ўз ходимларига бир йилда бир марта моддий ёрдам пули беришга ҳақлими (яъни унинг қариндоши вафот этганлиги ва шунга ўхшаган бошқа асослантирувчи ҳолатларсиз)? Агар ҳақли бўлса, ушбу моддий ёрдамнинг қанча қисми солиқдан озод қилинган?


Иш берувчи томонидан ходимларга кўрсатиладиган моддий ёрдам тури, сони ва пул миқдорига нисбатан қонунчиликда чекловлар йўқ. Фақат айрим турдаги моддий ёрдамга солиқ имтиёзлари қўлланилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 06.09.2019 й. 743-сонли қарори бўйича разрядлар қандай қилиб қўшилади? Мен кадр инспекториман, 3-разряд билан иш ҳақи оламан. Ушбу қарор билан менга Молия вазирлиги разрядимни кўтаришга рухсат бермаяпти, қандай қилиб кўтарамиз?


ВМнинг 11.01.2012 й. 6-сонли қарорининг 2-бандига кўра, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича Ягона тариф сеткасидан фойдаланадиган хўжалик ҳисобидаги ташкилотларга уларнинг молиявий имкониятларидан келиб чиққан ҳолда Ягона тариф сеткасининг оширилган тариф коэффициентларини белгилаш ҳуқуқи берилган. 

Ishchilarga ishdan keyin qolib ishlaganda soatiga 2 barobar pul to'lanadi. Agar ishchi 1 kun dam olish va 1 barobar pul olishni istasa, dam olgan kuni ish kunidan chiqarib tashlanadimi?


Ish vaqtidan tashqari ishlar xodimning roziligi bilan qo’llanishi mumkin.