Жавоб берамиз

Меҳнат муносабатлари

МЧЖ рахбарига чикариладиган буйрукдан намуна (тулдирилган холда) келтирсангиз. Ушбу буйрукнинг рахбар деган жойига ким имзо куяди? Рахбарнинг мехнат дафтарчасига ким имзо куяди ва кандай расмийлаштирилади? Хар иккала холат буйича хам намуна (буйруклар тулдирилган холда)келтирсангиз.

Бундай ҳолатда кандай тартиб билан иш жойига ўтказиш ва мехнат шартномаси муддатини муайяндан номуайян муддатга ўзгартириш мумкин?

Пайпок ишлаб чикарувчи корхоналар учун кандай штатлар жадвали тузилади?

Президентнинг 2.05.2017 йилдаги “2017 йил 6 май шанба дам олиш кунини 2017 йил 8 май душанба кунига кўчириш тўғрисида”ги Қарорига асосан ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун 8 май дам олиш куни бўладими?


ЎзР Президентининг 2.05.2017й. ПҚ-2942-сонли қарорига асосан Меҳнат вазирлигининг ахборот хизмати 2017 йил иш вақтининг давомийлиги ўзгарганлигини эълон қилди.

1. Пилла етиштирувчи касаначилар меҳнатига ҳақ тўлашга йўналтирилган маблағлардан ЯИТ тўланмаса улардан ПФ-3706-сонли Фармонга асосан 2019 йилгача мақсадли фойдаланмаса бўладими? 2. Пилла етиштирувчи касаначининг иши деярли бир ойни ташкил этса тузиладиган меҳнат шартномаси қандай расмийлаштирилиши керак ва меҳнат шартномаси бекор қилинганда фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация бериладими? 3. Пилла етиштирувчи касаначи фақатгина мазкур иш билан 7 йил мобайнида шуғулланса, пенсияга чиқишида унга ҳам Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги Қонунининг 8-моддасига асосан бор стажга мутаносиб миқдорда пенсия тайинланадими? Тўлиқ бир мавсум ишланган давр деганда қанча муддат назарда тутилади? 4. Касаначи ишга биринчи марта қабул қилинаётган бўлса ва унинг даромадлари солиқлардан озод этилган бўлса унга Халқ банкида жамғариб бориладиган шахсий пенсия ҳисоб рақамини очиш шартми?

1. Навбатчилик асосида ишлайдиган ходимларни ишга қабул қилишда ставка кўрсатилиши шартми ёки кўрсатмасдан ишга қабул қилишнинг қандай нотўғри томонлари бор? 2. Келгуси ой учун навбатчилик жадвали тузилишида ходимнинг неча ставкага ишга қабул қилинганлигига эътибор қаратиш керакми ёки шарт эмасми? Ставкага эътибор қаратмасдан навбатчилик жадвалини тузишнинг қандай нотўғри томонлари бор? 3. Навбатчилик асосида ишлайдиган бир ходимнинг касал бўлиши ёки ўз ҳисобидан иш ҳақи сақланмаган таътил олиши натижасида бошқа ходимларнинг унинг ўрнига ишлашига тўғри келганда қандай ҳужжат расмийлаштирилиши керак бўлади? Яъни бошқа ходимлар раҳбариятнинг оғзаки кўрсатмаси асосида ишни бажариб кетаверишлари керак бўладими?

Ёши ўн саккиздан ошган ЎзР фуқаросини 9 йиллик маълумот тўғрисидаги шаходатнома билан корхонага ишга қабул қилиш мумкинми?


Давлат корхоналарида ишловчи ходимлар маълумотининг энг паст даражаси бўйича талаблар белгиланган.  Хусусий мулкчилик корхоналарида ишловчи ходимлар маълумот даражаси бўйича эса қонунчиликда бундай талаблар ўрнатилмаган.

МКнинг 181-моддасига асосан интизомий жазо тариқасида ходимга 15% жарима белгиланган, ушбу жаримани ташкилотнинг ривожлантириш жамғармасига ўтказиш мумкинми ва мумкин бўлмаса, ушбу жарима қай тарзда ушлаб қолинади?


Ҳа, мумкин. МК ва бошқа қонун ҳужжатларида ушлаб колинган жаримани ташкилотнинг ривожлантириш жамғармасига ўтказишни тақиқловчи норма мавжуд эмас.

Коллежда ишлаб чиқариш таьлими устаси бир ойлик малака ошириши курсига ўртача ойлик иш хақи сақланган холда жўнатилди. Вақтинча ишда бўлмаган вақтида унинг лавозим вазифаси бошқа ходимга бириктирилди. Ушбу ходимга қўшимча вазифани бажарганлиги учун қўшимча хақ белгиланиши мумкинми? Агар белгиланса ойлик иш хақи икки бараварга кўп тўланиб қолмайдими?


Ҳа мумкин, агарда юклатилган қўшимча ишлар асосий иш бўйича меҳнат мажбуриятларига киритилган бўлмаса, бунда қўшимча ҳақ тўлаш миқдори ўриндошлик бўйича ишланаётган лавозим бўйича маошнинг (тариф ставкасининг) 30 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.   

3 штат бирлигида ишлаётган қоровулларнинг иш вақти давомийлиги бир кунда неча соат бўлади, уларнинг иш вақти табелларда қай тарзда акс эттирилади?


Иш берувчи ҳар бир ходимнинг ҳақиқатда ишлаган иш вақтини, шу жумладан иш вақтидан ташқари ишлаган вақтини ўз вақтида аниқ ҳисобга олиб бориши шарт

1. Тиббиёт ходимлари деб қандай ходимлар тоифаси ёки қандай параметрларга жавоб берадиган шахслар тан олинади? Тиббиёт ходими сифатида қараш учун маълумот даражаси аҳамиятга эгами? 2. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг юқоридаги қарорида келтирилган тиббиёт ходимлари тоифасига кичик тиббиёт ходимлари (барча номлардаги санитарка ва бошқа кичик тиббиёт ходимлари, беморларни парвариш қилувчи кичик ҳамшира ва хўжалик бекаси) ҳам кирадими ва улар учун иш вақти нормасини белгилашда ҳафтада ўттиз олти соатдан ортиқ бўлмаслик бўйича қоидага амал қилинадими ёки Меҳнат кодексининг 115-моддаси билан тартибга солиниб, ҳафтасига 40 соатни ташкил этадими?


Тиббиёт ходимлари тоифасига қандай шахслар киритилганлиги бир қатор норматив – ҳуқуқий ҳужжатлар мазмунидан келиб чиқади.

1. Бу устама иш стажи учунгина бериладими ёки узлуксиз бўлишига ҳам эътибор бериладими? Яъни маълум бир давр мазкур ҳудудда бўлмаган бюджет ташкилотида ишлаш, мазкур ҳудуддаги бюджет ташкилоти бўлмаган ташкилотда ишлаш ёки бўлмаса умуман ҳеч қаерда ишламаслик устама олиш ҳуқуқини берадиган иш стажини қайтадан нолдан бошлашга сабаб бўладими? 2. Устама олиш ҳуқуқини берадиган иш стажи мазкур тўртта ҳудуд бўйича умумий амал қиладими ёки уларнинг ҳар бири учун алоҳида-алоҳида ҳисобга олинадими? Яъни Учқудуқ шаҳридаги бюджет ташкилотида маълум бир давр ишлагандан сўнг Зарафшон шаҳридаги бюджет ташкилотига ишлашга ўтса, бу ерда устама олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига Учқудуқ шаҳридаги иш стажи ҳам ҳисобга олинадими?


Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари, Зафаробод шаҳарчаси бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларига ойлик иш хақига устама тўлаш тартиби АВда 13.04.2001й. 1026-сон билан рўйхатга олинган Низом билан тартибга солинади.

1.Менежер билан мехнат шартномаси амалдаги директор буйруғи билан бекор қилиниб, таъсисчилар қарорига асосан директор лавозимига қабул қилинадими? 2. Директор билан мехнат шартномаси таъсисчилар томонидан бекор қилиниб, янги тайинланган директор томонидан менежер лавозимига қайтадан ишга олинадими?

Яқин қариндошларнинг оғир касалликка учраши ёки бўлмаса уларнинг оламдан ўтиши сабабли сабабсиз ишга бормаганда меҳнат қонунчилигида шу каби ҳолатларда ходимнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи нормалар мавжудми?

Микрофирма раҳбарига энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида ёки ундан ҳам кам миқдорда ойлик иш ҳақи белгилаш мумкинми?


Йўқ, мумкин эмас.