Жавоб берамиз

Меҳнат муносабатлари

Қўшни вилоятидан келган ходимни корхонамиз худудида ишлаб яшаши учун қонунчиликда қандай тартибда расмийлаштиришимиз мумкин?


Самарқанд вилоятига бошқа минтақалардан келиб ишламоқчи бўлган фуқаролар вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома олишлари зарур.

1. Мавсумий ишга кабул килинган ходим билан мехнат шартномаси муддати тугаганлиги муносабати билан бекор килинганда, ходимдан ариза олинадими? 2. Мавсумий ишга кабул килинган ходим билан мехнат шартномаси муддати тугаганлиги муносабати билан бекор килинганда ходимни олдиндан огохлантириш мажбурийми?


1. Йўқ, олинмайди.

2. Йўқ, огоҳлантирилмайди.

Ишга узрсиз сабабларга кўра келмаган ва кейинчалик касал бўлиб қолган ходимга нисбатан нафақа тайинлашда 1136-сон билан АВда рўйхатга олинган Низомнинг 24-бандини қандай қўллаш керак?

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида қўйидаги бандлари бўйича тушунтириш берсангиз?


Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш қонун ҳужжатларига мувофиқ махаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.

1. Корхона вақт ва харажатларни тежаш мақсадида таъминотчи жойлашган вилоятдан ходим ёллаши мумкинми? 2. Ходим билан меҳнат шартномаси тузишда нималарга эътибор бериш лозим? 3. Ушбу ходимга иш ҳақи ҳисоблашда нималарга эътибор бериш керак? 4. Шунингдек унга нақд пул шаклидаги иш ҳақи қай тартибда ва қандай ҳужжатлар билан топширилади?


1,2. Ходим ёллаш, штат жадвалида тегишли лавозим мавжуд бўлса - меҳнат шартномасини тузиш ёки штат жадвалида бўлмаса - фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномани расмийлаштириш асосида бўлиши мумкин.

Ходимнинг хомиладорлик ва туғишдан кейин таътили даврида, ҳамда боласи икки ва уч ёшга тўлгунга қадар парваришлаш учун бериладиган таътил даврида штат жадвалига ўзгартириш киритилди. Шу даврда ходимни бошқа лавозимга унинг розилиги ва иш берувчининг рухсати билан бўш (вакант) лавозимга ўтказиш мумкинми?


Ҳа, мумкин.

5 иш кунлик тиббиёт муассасаларининг маъмурият ходимларининг иш соати қанча бўлиши ва табелини юритиш қандай бўлади ҳамда 5 иш кунлик тиббиёт муассасасида зарарсиз шароитда ишлайдиган тиббиёт ходимларининг иш соати қанча бўлиши ва табелини юритиш қандай бўлади?


Тиббиёт муассасаларининг маъмурияти ходимларига қисқартирилган иш вақти татбиқ этилмайди.

Шу даврда ходимни бошқа лавозимга унинг розилиги ва иш берувчининг рухсати билан бўш (вакант) лавозимга ўтказиш мумкинми?

Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларини битирувчиларини ишга жойлаштириш ва замонавий бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берувчи, янгича фикрлайдиган кадрларни аниқ мақсадни кўзлаб тайёрлаш мақсадида иш стажи эга бўлмаган фуқароларни (ОТМ ва ЎМТМ битирувчиларини) Тасдиқланган штат жадвалида белгиланган лавозим тоифасидан қуйи тоифага (ёки қуйи разрядга) ишга қабул қилиш мумкинми?


Ишга қабул қилинаётган ходимларга тариф разрядларини белгилашда Классификатор талабларига риоя қилиш ташкилотингизнинг мулкчилик шаклига боғлиқдир.

Ходимнинг категорияси ёки разрядини кўтариш, юқори лавозимга ўтказиш қандай расмийлаштирилади?


Ходимни бошқа лавозимга ўтиши қўшимча битим орқали расмийлаштирилади.

Иш берувчи хибсдан чиққан ходимни ишга чиқган кунини қандай расмийлаштириши керак? Хибсда бўлган давр асосий таътилни олиш хуқуқини берадиган иш стажига кирадими?


Ходимни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг қарори асосида ушлаб турилган вақти йиллик асосий таътилни олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига киритилмайди.

Корхона директорини таътилга чикариш тартиби кандай? Директор узининг номига ариза ёзиши керакми ёки директор уринбосари номига ёзилса хам буладими? Буйрукда ким имзо куяди? Хамда директорлик вазифасини вактинчалик бажариш учун алохида буйрук чикариш шартми ва бунинг учун хам хак туланадими?


Корхона раҳбарига меҳнат таътилини бериш  корхона мулкдоридан розилигини олиш асосида олиб борилади.

Болани парваришлаш таътилидаги аёл 2 йил тугамасдан ишга чиқмоқчи. Уни ишга кабул кила оламизми ?


Ҳа, уни ишга қабул қилишингиз лозим.

Иш берувчининг хисобидан 1 йилда 1 марта узнинг ходимларини наркотик ва алкоголь кабул килишни билиш учун лаборатор усулда (кон топшириш) текуширув утказиши мумкинми?


Қонунчиликда белигиланган ходимлар тоифаларигина меҳнат шартномаси тузилаётганда дастлабки ва кейинчалик даврий тиббий кўриклардан ўтишлари лозим.

Бола тарбияси учун 3 йилгача мехнат таътилида булган ходимларнинг штати кискартирилиши мумкинми, агарда мумкин булса кандай процедурада амалга оширилади? Мехнат таътилида булган ходимларнинг штати кискартирилиши мумкинми, агарда мумкин булса кандай процедурада амалга оширилади?


Йўқ, иш берувчининг штат қисқариши муносабати билан уч ёшга тўлмаган боласи бор ва болани парваришлаш бўйича таътилда бўлган аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқи йўқ.