Жавоб берамиз
Меҳнат муносабатлари
- ЯММТ
- Меҳнат шартномаси
- Меҳнат шароитлари
- Иш вақти ва уни ҳисобга олиш
- Меҳнатга ҳақ тўлаш, компенсация ва бошқа тўловлар
- Иш сафарлари
- Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш
- Касаначилик
- Время отдыха
- Ходим ва иш берувчининг жавобгарлиги
- Ходимлар ҳуқуқларининг кафолатлари
- Ходимларни аттестациядан ўтказиш
- Меҳнат низолари
- Несчастные случаи на производстве
- Кадрлар ишини юритиш
Солиштирма далолатномани тузишдан бош тортаётган бош ҳисобчиларга қандай чора кўриш мумкин?
Аъзолик бадалини тўлаш одатда ташкилотларнинг жамоа келишувларида белгиланган бўлади, ўз навбатида жамоа шартномасида ўрнатилган мажбуриятларни бажармаслик меҳнат қонунчилигини бузиш деб баҳоланади ва МЖТКнинг 49-моддасида назарда тутилган жавобгарликка тортишга ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.
Meni Toshkentdagi Singapur Menejmentni Rivojlantirish Institutidan mehnat daftarchasi rasmiylashtirib berilishini qonunan talab qilishga haqqim bormi?
Сиз билан меҳнат қонунчилиги эмас, балки фуқаролик қонунчилигига мувофиқ пудрат шартномаси (фуқаролик-ҳуқуқий шартнома) тузилганлиги сабабли иш берувчи Сизга меҳнат дафтарчаси очиш ва уни юритишга мажбур эмас.
Меҳнат шароити ноқулай бўлган жойда ишлаётганлиги учун ўқитувчига 1,0 қийматдан ортиқча иш юкламасини топшириш тўғрисидаги иш берувчини талаби тўғрими? Меҳнат шароити ноқулай бўлган жойда ўқитувчилар қанча иш юкламаси билан ишлаши мумкин?
Мазкур саволингизга жавоб асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарорида кўзда тутилган.
Туман ветлабораторияси серология,бактерология,экология булими мудирлари (ветврачлар) иш хакиси 5 разрядга туширилди. Шу холат асослими?
Меҳнат кодексининг 88-моддасида (бундан буён – МК деб юритилади), меҳнат шартлари деганда меҳнат жараёнидаги ижтимоий ва ишлаб чиқариш омилларининг жами тушунилиши белгиланиб, ижтимоий омиллар жумласига меҳнат ҳақи миқдори, иш вақтининг, таътилнинг муддати ва бошқа шартлар кириши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 180-моддаси 3-4-қисмларида Иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва меҳнат ҳақи тизимида назарда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантириш турларига кирмайди. Интизомий жазо амал қилиб турган муддат мобайнида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилмайди."деб белгилаб қўйилган. Интизомий жазо берилган ходимларга корхонанинг моддий рағбатлантириш ҳақидаги Низом асосида берилаётган мукофот пуллари берилиши мумкинми?
Мазкур саволга Меҳнат кодексининг 180-моддасида (бундан буён – МК деб юритилади) жавоб берилган.
Корхона ўзининг молиявий ҳолатидан келиб чиққан холда, ходимларининг розилиги билан уларнинг иш режимини 0.5 ставкада белгилаши ва унга биноан иш хаки тўлаши мумкинми? Корхона ходимларнинг асосий иш жойи хисобланади. Хозирги кунда минимал иш хаки 130240 х 2,476= 322 474,24 сум хисобланади. Агар иш ҳақи 0,5 ставкада ҳисобланса, тахминан 190 000 сўм атрофида булади. Шу ишимиз конунга зид эмасми? Соликчилар ходим асосий иш жойида минимал иш хакидан кам ойлик олиши мумкин эмас демокда. Илтимос бизга шу ҳақда мееърий хужжатлар асосида маслахат беришингизни сураймиз.
Президентнинг 30.12.2011 йилдаги ПҚ-1675-сон Қарорига асосан 2012 йилнинг 1 январидан бошлаб республиканинг барча ташкилотларида меҳнат ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси (ЯТС) бўйича биринчи разряддан кам бўлмаган ҳолда белгиланган.
Янги мехнат дафтарчасини тўлдириш тартибини тушунтуриб берсангиз.
Мурожаатда кўтарилган саволларга жавоблар - NORMA.uz сайтида, “Норма маслаҳатчи” газетасида танишишингиз ва уларни амалиётда қўллашингиз мумкин.
Юрист штати учун кайси разряд белгиланиши керак?
Саволингизда мулкчиликнинг қайси шаклидаги муассасалигингизни кўрсатмаганлигингизни эътиборга олиб қуйдагидарни билдирамиз.
Кичик корхона тоифасига мансуб ишлаб чикариш корхонаси иш режими хафтасига хар куни булмайди. Ички мехнат тартиби коидалари кандай ёзилади: иш булмаган кунлар албатта езилиши керакми еки табель асос булаверадими?
Иш вақти ҳисобини юритиш иш берувчининг мажбуриятидир. Иш вақти ҳисобини юритиш нафақат меҳнат интизомига риоя этишни назорат қилиш, балки ходимларга меҳнат ҳақини ўз вақтида ва тўғри тўлаш имконини ҳам беради. Бундай ҳисобни тасдиқлайдиган асосий ҳужжат бўлиб иш вақтини ҳисобга олиш табели ҳисобланади.
Давлат поликлиникасининг бош бухгалтери ёки бухгалтерия ходимлари, ходимлар бўлими бошлиғи ва бошқа ходимлар (тиббиёт ходимларидан ташқари) доимий 1,5 ставка бўйича ишлашлари мумкинми?
Корхона бош директори ўз хохиши биноан ишдан бўшаш тўғрисидаги аризасига кўра таъсисчининг имзосисиз хам ишдан бўшаса бўладими?
Ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам, икки ҳафта олдин иш берувчи (корхона мулки эгаси)ни ёзма равишда огоҳлантириб, бекор қилишга ҳақлидир. Огоҳлантириш муддати тугашидан олдин, охирги иш куни ходим ўз-ўзига буйруқ чиқариб, рахбарлик ваколати тугашини ва меҳнат шартномаси бекор қилинишини билдиради. Огоҳлантириш муддати тугагандан сўнг ходим ишни тўхтатишга ҳақли, иш берувчи эса, ходимг
Кишлок врачлик пунктида умумий амалиёт шифокори 1,5 ёки 1,25 ставкада индаса бўладими?
48-сон Низомнинг 3-бандига биноан ҚВП врачларининг штатдаги таркиби сони ҚВП типига ва хизмат кўрсатиладиган аҳоли сонига қараб белгиланган тартибда ўрнатилиши кўзда тутилган.
Меҳнат дафтарчамга ушбу иш жойимдаги ишлаган давримни қайд эта оламанми? Ахир бошқа ерда ишламайман! Шу саволимга асосли аниқ жавоб берсангиз илтимос!
Ҳа, сизнинг меҳнат дафтарчангизга корхонада 3 ой мобайнида ишлаганингиз тўғрисидаги маълумотларни киритишлари юзасидан ҳуқуққа эгасиз. Бундан ташқари бу Сизнинг иш берувчингизнинг мажбуриятидир.
Шохобча тугатилганлиги сабабли бола парвариш таътилида бўлган ходима билан тузилган мехнат шартномасини бекор қилиш тартиби қандай амалга оширилади?
МКнинг 99-моддаси 2-қисми ва 97-моддаси 1-қисм 1-банди ўзаро фарқ қилса, меҳнат шартномаси қайси моддага асосланиб бекор қилинади (МКнинг 99-моддаси 2-қисми ёки 97-моддаси 1-қисм 1-бандими?)? МКнинг 97-модда 1-бандида томонлар ёзма равишда ўзаро келишуви бўлиши керакми? Агар 97-модда 1-бандига асосан ўзаро ёзма келишуви керак бўлса, МКнинг 99-моддаси 2-қисмида нима бўлади? Шу билан бирга, МКнинг 107-моддасида меҳнат шартномаси буйруқ расмийлаштиришда МКнинг 87, 89, 97, 100, 105 ва 106-моддалари асос қилиб кўрсатилган, бироқ ходим МКнинг 97-модда 1-қисм ва 2-қисми акс этган мазмунлар МКнинг 107-моддасида назарда тутилмаган. Буйруқ расмийлаштирилаётганида қайси модда асос қилиб кўрсатилади? Асосни нотўғри кўрсатилиши ишга тиклаш учун сабаб бўлаоладими? Тошкент шахар тиббий маслахат диагностика маркази ДУК катта юрисконсульти Тулкин Абдуллаев
Меҳнат кодексининг 99-моддаси ёки 97-моддаси 1-банди билан билан меҳнат шартномасини бекор қилишда, улар орасида қуйидаги фарқлар мавжуд