Жавоб берамиз
Меҳнат муносабатлари
- ЯММТ
- Меҳнат шартномаси
- Меҳнат шароитлари
- Иш вақти ва уни ҳисобга олиш
- Меҳнатга ҳақ тўлаш, компенсация ва бошқа тўловлар
- Иш сафарлари
- Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш
- Касаначилик
- Время отдыха
- Ходим ва иш берувчининг жавобгарлиги
- Ходимлар ҳуқуқларининг кафолатлари
- Ходимларни аттестациядан ўтказиш
- Меҳнат низолари
- Несчастные случаи на производстве
- Кадрлар ишини юритиш
Шундай бўлимни очиб хизмат кўрсатиш учун менда қандай ҳужжатлар бўлиши керак?
Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида профессионал хизмат кўрсатиш ҳуқуқига тегишли гувоҳномага эга бўлган ММҚ соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари эга бўладилар.
Юқоридаги холатда меҳнат таътили қандай тартибда берилиши керак?
ЯТТни корхона раҳбари сифатида қандай расмийлаштиришимиз мумкин?
Якка тартибдаги тадбиркорнинг асосий фаолияти хусусий тадбиркорлик фаолияти бўлиб ҳисобланади.
Ходимнинг хомиладорлик ва туғишдан кейин таътили даври, ҳамда боласи икки ва уч ёшга тўлгунга қадар парваришлаш учун бериладиган таътил даврига бошка ходим тузилган меҳнат шартномаси муддати қандай кўрсатилади?
Ходим билан тузилган меҳнат шартномасида “асосий ходим ишга чиқадиган кун шартнома муддати якунланадиган кун” деб кўрсатиш тўғрироқ бўлади.
МК 122-моддасига асосан тунги иш муддати кундузги иш муддатига тенглаштирилган холларда хамда қўриқчиларга бир соат ишлаганлиги учун 1,5 баравар иш ҳақи тўланадими ёки бир баравар тўланадими?
Ишлаб чиқариш шароитларга кўра зарур бўлган ҳолларда ҳам тунги вақтдаги ишнинг ҳар бир соати учун камида бир ярим баравар миқдорда ҳақ тўланилиши лозим.
Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг (АВ руйх.2387) 2-иловаси меҳнат шароити ноқулай ишларни аниқлашда асос сифатида ишлатилса бўладими?
Фуқароларнинг иш ўринларидаги меҳнат шароитларини баҳолаш ҳамда ноқулай, зарарли ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омилларини аниқлаш учун ташкилотда иш ўринлари аттестацияси ўтказилиши керак.
Ҳосила лавозимлар ва касблар деганда, ҳар қандай ташкилот ўзи ҳоҳлаган лавозимлар номларини ишлатиши мумкинми?
Хизматчиларнинг лавозимларини ходимлар тоифаларига киритишда мажбурий ҳисобланишини эътиборга олиб, ҳосила лавозимлар эса бир лавозим доирасида ташкилот раҳбари томонидан белгиланиши мумкин.
Иш берувчи бу ҳолда қандай йўл тутмоғи лозим?
Ходимни камида икки ой олдин ёзма равишда (имзо чектириб) огоҳлантириши жараёнида таътиллар муддатини ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқариб таътил берилиши мумкин.
Қайси қонун ҳужжатларида имтиёзлар ва компенсациялар назарда тутилган иш ўринлари кўрсатилган?
Қонуннинг 14-моддаси билан назарда тутилган иш ўринлари аттестация натижасига кўра аниқланади
3 ёшга тўлмаган фарзанди бор аёлга қўшимча лавозим бириктирилиши мумкинми?
Биз учун 02.01.2018 йил дам олиш куни деб ҳисобланадими?
1. Прогулдан кейин касаллик варақасини очиб келган ходимга касаллик варақаси бўйича тўлов тўланиши мажбурийми ёки тўламаслик мумкинми? 2. Касаллик варақаси очилиши олдидан қолдирилган прогул ёки касаллик варакасининг муддати тугаб, ходимнинг ишга чиқиш кунидан кейин колдирилган прогул кунлари учун (ишга чикмаган кунлари) ходимга кандай жазо чораларини қўллаш мумкин? 3. Қандай ҳолатларда касаллик варакаларига тўловларни тўлаш мажбурий бўлади?
Меҳнатни муҳофаза қилиш муҳандиси лавозимида 8 йилдан бери ишлаётган ходимлар ушбу қайта тайёргарликдан ўтишлари керакми?
Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қайта тайёрлаш ва малака ошириш тартиби тўғрисида Низом меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида малака ошириш ва қайта тайёрлашнинг ягона тартибини белгилайди.