Жавоб берамиз

Умумий масалалар

Вақтинча молиявий ёрдам берилганда қандай солиқ оқибатлари келиб чиқади? Солиқлари қандай ҳисобланади ва уни қайси томон тўлайди?


Вақтинча молиявий ёрдамни олган томон солиқни (солиқ тизимидан келиб чиққан ҳолда) МБ қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиқиб аниқланадиган даромаддан тўлайди.

Агар корхонага тут плантациялари учун ер ажратилса ва балансга қабул қилинса, бунинг оқибатида қандай солиқ мажбуриятлари вужудга келади? Бу фаолият бўйича солиқ имтиёзлари мавжудми ва улардан қандай фойдаланиш мумкин?


ЯСТ тўловчиси бўлган корхона янги ер участкасини олса, унинг майдонини 3 карра ер солиғидан келиб чиқиб ҳисобланадиган ЯСТ энг кам миқдорини аниқлашда ҳисобга олиши керак бўлади.

1. Текшириш натижасида камайтиришга ҳисобланган мажбурий суғурта бадаллари ва ЯИТ бухгалтерия ҳисобида қанақа проводкалар билал акс эттирилади. 2. Камайтиришга ҳисобланган солиқ ва мажбурий ажратмалар суммасини меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимларга қайтариб беришни имкони бўлмаса, уларни 3 йил даъво муддати ўтишини кутмасдан ҳисобдан чиқарса бўладими? 3. 9360 счётида акс эттирилган мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар солиққа тортиладими? 4. Агар ДСИдан пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар бўйича ортиқча тўловлар бизнинг ҳисоб рақамимизга келиб тушмаса уларни 9360 счётига ўтказиш керакми?

Солиқ текшируви ўтказилаётганда ҳужжатларининг йўқотилганлиги ёки йўқ қилинганлиги, сохталаштирилганлик ёки алмаштирилганлик ҳолатлари аниқланмаган бўлса ҳам, солиқ органлари солиқ ва мажбурий тўловларни ҳисоб-китоб йўли билан аниқлашга ҳақлими? Чорвачилик ва балиқчилик соҳаларида ишлаб чиқарилиши мумкин бўлган махсулот миқдорини нормативлар асосида аниқлаб, бозор нархларга асосланган ҳолда солиқ солиш базасини ва қўшимча солиқларни ҳисоблаб чиқариш қонунийми?


Ҳа, ҳақли. Солиқ органлари ҳисоб ҳужжатлари бўлмаганида ҳам бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ ва мажбурий тўловларни ҳисоб-китоб йўли билан аниқлаши мумкин.

Солиқ текшируви ўтказилаётганда солиқ инспекторлари даъво муддати ўтган кредиторлик қарзларни жамият даромадига ҳисобдан чиқариб, унинг суммасига қўшимча солиқ ва дивидендларни ҳисоблашга ҳақлими? Солиқ тўловчиларга муддати уч йилдан ўтган кредиторлик қарзларни ҳисобдан чиқариб солиққа тортиш мажбуриятини юкловчи қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд?


Ҳа, солиқ текшируви ўтказаётган инспекторлар даъво муддати ўтган кредиторлик қарзларни жамият даромадига ҳисобдан чиқариб, унинг суммасига қўшимча солиқларни ҳисоблашга ҳақли.

Корхона устав фондидаги улуши учинчи шахсга номинал қийматдан паст нархга сотилганда таъсисчилар (улушини сотувчи ва сотиб олувчи) ҳамда корхонада қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Ушбу операция бухгалтерияда қандай акс эттирилади?


Агар уставга киритмалар киритилганлигини ёки сотувчидан сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлса устав фондидаги улушни номинал қийматдан паст нархда сотганда норезидент юридик шахсда ҳам, сотиб олувчи – резидент – жисмоний шахсда ҳам ҳеч қандай солиқ оқибатлари юзага келмайди.

Асосий фаолияти чакана савдо бўлган корхона бошқа фаолият турлари билан ҳам шуғулланса ва кичик чакана савдо корхоналари учун белгиланган ўртача йиллик ходимлар сони ошиб кетса, у ЯСТ тўловчисилигича қоладими ёки умумбелгиланган солиқлар тўловчиси бўладими? Бунда ЯСТ умумбелгиланган солиқлар тўлови асосида қайта ҳисобланадими?


Ҳа, корхона ЯСТ тўловчисилигича қолади. 2016 йилда кичик чакана савдо корхоналари учун қонун билан белгиланган 25 нафар ходимдан кўпроқ ходим ишласа ҳам корхона танлов ҳуқуқисиз ЯСТни тўлайди (Солиқ кодексининг 350-моддаси 2-банди).

Ишлаб чиқарувчи корхона улгуржи савдо фаолияти учун лицензия олиб улгуржи савдо билан шуғулланишни бошласа ягона солиқ тўловига ўтиши шартми?


Умумбелгиланган солиқ тўловчиси бўлган ишлаб чиқариш корхонангиз 2017 йилдан бошлаб ягона солиқ тўловига ўтиши шарт бўлади, агар 2016 йил якунлари бўйича асосий фаолияти улгуржи савдо бўлса.

1. МЧЖ ўз фаолиятини тўхтатиб турган даврда корхона раҳбарига иш ҳақи ҳисобланиши шартми ва пировардида иш ҳақидан ушланадиган солиқ ва ажратмалар ҳисоби қандай бўлади? 2. Шу даврда ДСИга топшириладиган ягона солиқ ҳисоботларини қай тариқа тўлдиришни тавсия қиласиз? 3. Ушбу ҳолатни бирон бир ҳужжат билан расмийлаштириш керакми?


Юридик шахсни фаолияти вақтинча тўхтаб турган даврда унинг солиқ мажбуриятлари тугатилмайди. Корхонанинг ўз солиқ мажбуриятларини бажариш мақсадида корхона раҳбарига иш ҳақининг ягона тариф сеткаси бўйича биринчи разрядли ишчиларга белгиланган меъёрдан кам бўлмаган миқдорда ҳар ойда иш ҳақи ҳисобланиши керак.

Юридик шахсдан устав капиталидаги улушни текинга олган жисмоний шахсларда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?


Жисмоний шахслар учун юридик шахсдан текинга олинган пай ва улушлар моддий наф тарзидаги даромадлар бўлиб (Солиқ кодексининг 177-моддаси 2-банди), у жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига (ЖШДС) тортилиши керак, аммо улар ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг суғурта бадалларига тортилмайди.

Ушбу ҳолатда қандай тузатиш бухгалтерия ёзувлари берилади? Хар иккала томоннинг солиқ оқибатлари қандай бўлади?


Сизнинг ҳолатингизда фоизсиз қарз беришдан қарз берувчида ҳам, қарз олувчида ҳам солиқ оқибатлари юзага келмайди, шунинг учун бухгалтерия ҳисобида тўғирлашлар киритишга ҳожат йўқ.

Ҳар ойда таъсисчидан қарзга олинган қурилиш ҳавозалари қийматидан 1% миқдорида таъсисчига тўловни амалга оширишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?


Истеъмол қилинмайдиган ашёлар қарз шартномаси предмети бўла олмайди. Истеъмол қилинмайдиган ашёлар ижара шартномаси предмети бўлади. Ижара тўлови жисмоний шахс учун мулкий даромад бўлиб, у ўрнатилган энг паст ставка 7,5% бўйича Солиқ кодексининг 184-моддасига мувофиқ тўлов манбаи (юридик шахс) да солиққа тортилади.

Озиқ-овқат истеъмоли учун ишлатиладиган қадоқланмаган ўсимлик ёғини (кунгабоқар еғи, пахта ёғи) улгуржи сотиб олиб, қўшимча ишлов бермасдан 1, 2, 5-литрли идишларга қадоқлаб, савдога чиқарилганда солиқ солиш тартиби қандай бўлади? Ушбу фаолиятни олиб бориш мумкинми?


Қадоқланмаган ўсимлик ёғини дастлаб кичик идишларга қуйиб, уларни сотиш фаолияти – савдо фаолияти деб ҳисобланади. Солиқ кодекснинг 350 моддасига асосан савдо корхоналари, ходимларнинг сонидан қатъи назар ягона солиқ тўловини тўловчилари ҳисобланади.

Корхона 2015 йил учун ЯИТни 25%дан 15%га ўзгартириб қайта ҳисоб-китоб қилиши, 2016 йилдан эса ЯСТ тўлашга ўтиши ҳамда ЯИТни 15% ставка бўйича тўлаши мумкинми?


Ҳа, башарти 2015 йил учун корхона кичик корхона мезонига мос келса, Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (13.04.2010 йилдаги 2095-сон) мувофиқ сиз ЯИТни 15% ставка бўйича қайта ҳисоб-китоб қилишингиз мумкин.

1) Бошқа, асосий бўлмаган фаолият турлари бўйича товар (иш, хизмат)ларни сотишда ҚҚС солинадиган оборот ва мақсадли жамғармаларга ажратмалар бўйича солиқ солинадиган база вужудга келадими? 2) Ўриндошлик асосида ишловчи жисмоний шахслар даромадларидан қандай ставка бўйича қандай солиқлар ушлаб қолиниши лозим? Ишга киришда қандай ҳужжатларни талаб қилиш керак? 3) Мол-мулкни ШК Устав фондига бадал сифатида топширишда фойда солиғи ва ҚҚС бўйича қандай солиқ оқибатлари вужудга келади? 4) Боғ жойлашган ер участкасини ШКга топшириш учун маҳаллий ҳокимият органларининг қарори зарурми?


ЎзР СКнинг 199-моддасига мувофиқ мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқини ўтказиш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш бу ўтказишни амалга ошириш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш қайси фаолият тури доирасида амалга оширилишидан қатъи назар ҚҚС солинадиган оборот ҳисобланади.