Жавоб берамиз

Мен пул кўчириш йули билан товар хом-ашё биржаси орқали ёки тўғридан тўғри харидор билан шартнома асосида товарларимни сотишим мумкинми?


Йўқ, мумкин эмас.

1.Агар корхона воситачилик, улгуржи ва чакана фаолиятлари билан шугулланса Ягона солиқ тўлови қайси ставкаларда тўлайди? 2.ЯСТ солинадиган база қандай ҳисобланади? 3.Умумий реализация суммасидан ҚҚС суммасини айириб, қолган миқдордан ЯСТ ҳисобланадими?


Сиз ҳар бир фаолият тури бўйича алоҳида ҳисоб юритишингиз ва ҳар бири учун алоҳида белгиланган ставкада ЯСТ ҳисоблашингиз лозим.

1.Бизнинг хорижий хамкоримиз олдида мавжуд бўлган кредиторлик қарзимиз қандай солиқ оқибатларига олиб келади? 2. Корхонамиз қанча вақт давомида шу суммани бошқа даромадларга олишга ҳаққи бор? 3.Хорижий хамкор корхонанинг фаолиятини тўхтатиш даражасига борилса, у ҳолда кредиторлик қарзимиз бўйича қандай йўл тутамиз?


Кредиторлик қарзининг мавжудлигининг ўзи солиқ оқибатлари юзага келишига олиб келмайди. Қачонки мажбурият ҳисобдан чиқарилса ва у билан боғлиқ даромад тан олинса, шунда солиқ солинадиган фойда суммасига таъсир кўрсатади.

12608-сонли савол жавобида норезидентнинг бошқа даромади, яъни турар жой учун ва овқатланиш учун тўланган пул миқдори қандай ҳисобланган? 162 022 055 сўм қандай шаклланди?


Норезидентларнинг моддий наф тарзидаги даромадлари 12608-сонли савол мазмунида келтирилган. Солиқ солинадиган база норезидентлар манфаатида тўланган сумма ва солиқ ставкасидан келиб чиқиб ҳисобланган.

Корхона ер остидан мотор орқали сув чиқриб фойдаланса, ўлчов асбоби бўлмаган тақдирда сувдан фойдаланганлик солиғини ҳисоблаб чиқариш учун ишлатилган сув ҳажми қандай аниқланади?


Сув ўлчаш асбоби бўлмаган тақдирда, ишлатилган сув ҳажми сув олиш лимитларидан, технологик ва санитария нормаларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

"Банк сири"га оид маълумотларни бермаслик мазкур ҳолатда тўғрими?


Банк сирини ташкил этувчи маълумотлар мижознинг (вакилнинг) (Сизнинг ҳолатингизда “Б” МЧЖнинг) ўзига, у ваколат берган вакилларга, шунингдек қонунда белгиланган тартибда бошқа шахсларга тақдим этилади.

Ходим қандай қилиб қизининг контрактига тўлаган маблағига тўғри келадиган даромад солиғи суммасини қайтариб олиши мумкин?


ЖШДС бўйича имтиёз иш жойида қўлланилмаган бўлса, ортиқча тўланган солиқ суммасини декларация топшириш орқали қайтариб олиш мумкин.

В-МЧЖ кўрган соф фойдаси дивиденд сифатида охирги таъсисчи жисмоний шахсга етиб боргунига қадар ҳар бир МЧЖ дивидент солиғи тўлаши керак бўладими.


Ҳа, дивиденд солиғи тўланиши керак. Ҳар бир юридик шахс ўз таъсисчиларига дивиденд тўлаганида, дивиденд суммасидан солиқ суммасини ушлаб қолиб, бюджетга ўтказиши шарт.

1.Бизнинг таъсисчилигимизда очилган корхоналар юқори ташкилотимизнинг тузилмаси хисобланадими, ЯИТни 2019 йилдан неча фоизда тўлайди? 2. Давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган йирик корхона 2019 йилдан ЯИТни 12 фоизда тўлаши мумкинми?


ЯИТ ставкаси 2019 йил 1 январдан эътиборан юридик шахснинг қайси тадбиркорлик субъекти тоифасига киришига боғлиқ эмас.  ЯИТ ставкаларини қўллаш мезонлари СКнинг 308-1 – моддасида белгиланган.

1.Корхона томонидан ёшларни касбга йуналтириш, касбий билимларини ошириш, ёшларни тадбиркорлик фаолиятига ўргатиш мақсадида мактаб(коллеж) маъмурияти билан келишган ҳолда иш олиб бориши мумкинми? 2.Ушбу ҳолатда ўкувчи ёшлар меҳнатига ҳақ тўланиш тартиби қандай? 3.Уларнинг иш хакидан ушланадиган солиқларга нисбатан қонунчиликда имтиёзлар кўзда тутилганми? 4.Улар томонидан ясалга махсулотлар сотувидан тушган тушумга ҳам имтиёзлар кўзда тутилганми? 5.Корхона йиллик товар айланмаси 1,0 млрд. сўмгача, 1,0 млрд сўмдан кўп бўлса солиқ солиш қандай бўлади?


Мактаб ўқувчиларининг меҳнатидан қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этган ҳолда фойдаланиш мумкин. Бунинг учун мактаб маъмуриятининг рухсати ёки алоҳида келишув бўлиши шарт эмас.

1.Корхона томонидан ёшларни касбга йуналтириш, касбий билимларини ошириш, ёшларни тадбиркорлик фаолиятига ўргатиш мақсадида мактаб(коллеж) маъмурияти билан келишган ҳолда иш олиб бориши мумкинми? 2.Ушбу ҳолатда ўкувчи ёшлар меҳнатига ҳақ тўланиш тартиби қандай? 3.Уларнинг иш хакидан ушланадиган солиқларга нисбатан қонунчиликда имтиёзлар кўзда тутилганми? 4.Улар томонидан ясалга махсулотлар сотувидан тушган тушумга ҳам имтиёзлар кўзда тутилганми? 5.Корхона йиллик товар айланмаси 1,0 млрд. сўмгача, 1,0 млрд сўмдан кўп бўлса солиқ солиш қандай бўлади?


Ишлайдиган ўқувчиларнинг даромадларига солинадиган солиқ (ЖШДС) бўйича алоҳида имтиёзлар белгиланмаган. Улар бошқа жисмоний шахслар учун белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эгалар.

Президентнинг 02.12.2017 йилдаги ПҚ-3422 сонли қарори ҳозирги кунда амалдами?


Ҳа, Президентнинг 02.12.2017 йилдаги ПҚ-3422 сонли қарори ўз кучини йўқотмаган.

Туман сув оқова билан шартнома асосида тўланаётган ичимлик суви учун ҳам сув солиғи тўланадими?


СКнинг 257-моддасида санаб ўтилган ва сув таъмитоти билан шуғулланувчи корхоналар билан шартнома тузган шахслар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчиси деб эътироф этилмоқда.

Таътиллар жадвали тасдиқлангандан кейин корхонага ишга қабул қилинган ходимларга таътил қай тартибда берилиши керак? Таътиллар жадвалига ўзгартиришлар киритиладими ёки бошқача тартибда расмийлаштириладими?


Йиллик меҳнат таътилларини бериш навбати  ҳар бир календарь йил бошлангунга қадар иш берувчи касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб тасдиқлайдиган жадвалга мувофиқ белгиланади.

2019 йил 1 январдан бошлаб бизнинг корхонамиз учун мол-мулк солиғи бўйича имтиёзнинг амал қилиш муддати сақланганми?


Ҳа, имтиёз 2020 йилнинг 1 январигача бўлган даврга берилган.