Жавоб берамиз

Меҳнат муносабатлари

Касб-ҳунар коллежи битирувчиси мазкур корхонада буйруқ ва меҳнат шартномаси асосида қабул қилинса ҳамда олий ўқув юртига ўқишга кирса ўқиш, билан бир қаторда шу корхонада меҳнат фаолиятини амалга ошириши мумкинми (олий ўқув юрти ва корхона турли ҳудудларда жойлашган бўлса)?


Корхонада ишлаётган ходим (касб-ҳунар коллежининг битирувчиси) олий ўқув юртига ўқишга кирса, у ўқишдан бўш вақтида ишлаши мумкин.

Ходим ишга кеч келса, унинг иш соатларини қирқиш тартиби қандай?

МЧЖда ишлайдиган ходимларга улар сидқидилдан ишлаши учун МЧЖнинг ривожланишида ҳисса қўшаётганлиги ёки ҳисса қўшиши учун ойлик маошини қанчалик кўп миқдорда бериш мумкин?


Меҳнат ҳақининг миқдори иш берувчи билан ходим ўртасидаги келишувга биноан белгиланади.

1. Стоматогия поликлиникасида (асосий иш жойим) ва хусусий корхона раҳбари сифатида ишлаган даврларим меҳнат дафтарчасига қандай тартибда ёзилади?


Иккита жойда ишлашда, қоида бўйича, улардан биттаси – асосий иш (яъни меҳнат дафтарчангиз сақланадиган жой) ҳисобланади.

Ушбу ходим билан тузилган меҳнат шартномаси қандай тартибда бекор қилиниши лозим? Бунда иш беручи томонидан ушбу ходимнинг меҳнат дафтарчасига қанақа ёзувлар киритилиши лозим?


Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишда тегишли қонунчилик нормаларига риоя қилиш керак.

Огоҳлантириш муддати давомида ходим ўз ихтиёри билан эгаллаб турган лавозимидан бўшамаган бўлса ва иш берувчи билан расмий келишув тузмаган бўлса, иш берувчи ушбу ходимга МКнинг 102-моддасига асосан пуллик компенсацияни тўлаб беришга мажбурми?


Меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан 1 бекор қилинганда иш берувчи ходимларга МКда белгиланган кафолатларни таъминлаб бериши шарт

Оғзаки битим асосида ишчиларни ишга олинганда, иш берувчида мехнат мухофазаси буйича кандай мажбуриятлари ва жавобгарликлари бор?


Ходимга ҳақиқатда ишлашга рухсат этилган бўлса иш бошланган кундан эътиборан меҳнат шартномаси тузилган деб ҳисобланади

МЧЖ да ишлайдиган ходимлар (масалан, 1 та врач) корхонага ўз хизмати билан маълум миқдорда маблағ туширса ва ушбу сумманинг 30 фоизини, 50 фоизини иш ҳақи ёки мукофот тарзида берилишини талаб қилса, раҳбар қандай йўл тутиши керак?


Меҳнат ҳақи миқдори Меҳнат кодексда белгиланган тартибда иш берувчи билан ходим ўртасидаги келишувга биноан белгиланади.

Компенсация тўланиши учун ойларни ҳисоблашнинг қайси варианти тўғгри? МКнинг 141-моддасида назарда тутилган "тўлиқ ишланган ойлар сони" ҳар бир тўлиқ календарқ ойига ишорами ёки ходим ишга кирган санадан кейинги ойнинг худди шу санасигачами?


Сизнинг мисолингизда бу давр 9 ой 11 кунни ташкил қилади.

Агар ходим узурли сабабларсиз узоқ муддат давомида ишга келмаса, иш беручи ушбу ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бир томонлама бекор қилиши мумкинми? Ходим ўз меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузганлиги учун иш берувчи у билан тузилган меҳнат шартномасини бир томонлама бекор қилса, ходимга фойдаланилмаган таътиллар учун пуллик компенсация тўлаши мажбурийми?


Меҳнат кодексида иш берувчи ходим билан тузилган меҳнат шартномасини интизомий жазо тариқасида бекор қилишга ҳақли бўлган асослар мустаҳкамланган.

Чет эл мутахассиси билан фуқаролик-хуқуқий тусдаги шартнома тузилса қандай солиқ оқибатлари юзага келади?


Йўқ, рухсатномасиз ишга қабул қилиш мумкин эмас.

5 кунлик иш ҳафтасида ишловчи ходимлар учун меҳнат таътили кунларини ҳисоблашда 19 ва 22 март кунлари қўшиб ҳисобланадими (масалан, ходим 5 мартдан бошлаб 24 иш кунига меҳнат таътилига чиқса, таътилнинг тугаш муддати 4 апрел этиб белгиланадими)?

1. Корхонамиз штатлар жадвалига “Бош бухгалтер” ва “Бухгалтер” номланиши билан эмас, балки “Бош ҳисобчи” ва “Ҳисобчи” номи билан штат бирликлари киритилиши қонунийми? 2. 19.06.2015й. 164-сонли ВМҚга 1 ва 2 -иловалар рус тилидан ўзбек тилига нотўғри таржима қилинган ҳолда қўлланилса, қандай ҳуқуқий оқибатлар келиб чиқади?


Ушбу масала бўйича Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига мурожаат қилишингиз  мақсадга мувофиқдир

Ушбу вазиятда меҳнат таътили 22 кунга берилиши лозимми ёки 24 кунгами?

28.12.2017 йилдаги ПФ-5290 смена графиги асосида ишлаётган ходимларга тадбиқ қилинадими?


Айтиш лозимки, бир қатор мутахассисларнинг фикрича, бюджет ташкилоти бўлмаган ходимларига кўшимча дам олиш кунларини берилиши мажбурий эмас.