Жавоб берамиз

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва фуқароларнинг суғурта бадаллари

Юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжалиги жисмоний шахсга маблағ ўтказганда солиқ агенти сифатида ЖШДС ушлаб қолиши керакми? Жисмоний шахслар ўртасида ўзаро ҳисоб-китобларни нақдинасиз шаклда амалга ошириш солиқ солишга таъсир кўрсатадими?


Жисмоний шахсларга даромад тўлашда фақат юридик шахс солиқ агенти бўлиши мумкин, сизнинг деҳқон хўжалигингиз эса юридик шахс ҳисобланмайди.

Ходимларга 12 ЭКИҲ миқдорида моддий ёрдам берилганда қандай солиқлар ушланади ҳамда бунда қандай имтиёзлар мавжуд? Моддий ёрдамга ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари ҳисобланадими?


Моддий ёрдамга солиқ солишда Солиқ кодексининг 178, 179 ва 306-моддалари нормаларига амал қилиш зарур.

МЧЖ устав капиталидаги улушни чет эл фуқаросига текин берганда солиқ солиш тартиби қандай бўлади?


Жисмоний шахслардан текин олинган (жумладан ҳадя шартномалари бўйича) мол-мулк қиймати солиқ солиниши лозим бўлган жисмоний шахсларнинг бошқа даромадлари жумласига киради (СКнинг 178-моддаси 7-банди).

Агар корхона ходимига берилган идентификация рақами бериш тўғрисидаги гувоҳномада СТИР бериш санаси 17.06.2015 йил кўрсатилган бўлса, бироқ ишга қабул қилингандан кейин ходим soliq.uz сайти орқали 27.06.2015 йилда СТИР бўйича гувоҳнома олган бўлса, у ҳолда ЎзР СКнинг 186-моддасига асосан жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқни энг юқори ставкада ушлаб қолиш керакми?


Илгариги асосий иш жойидан маълумотнома тақдим қилинмаган ёки СТИР тақдим этилмаган тақдирда жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ энг юқори ставкада ушлаб қолинади.

Ходимга кам таъминланганлиги сабабли ва балоғатга етмаган боласини даволатиш мақсади учун тўланадиган моддий ёрдам суммасидан (ЭКИҲнинг 12 баравари миқдоригача) ЖШДС ушлаб қолинса, шу тўғри бўладими?


Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-бандига кўра, кам таъминланганлиги сабабли  ва унинг балоғатга етмаган боласини даволатиш мақсади учун тўланадиган моддий ёрдамга солиқ даври учун ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ солинмайди.

Ходим бола парваришлаш таътилидан қайтгандан кейин жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш тартиби қандай?


СКнинг 186-моддасига мувофиқ ташкилот – солиқ агенти жисмоний шахснинг асосий иш жойи бўйича белгиланган солиқ солинадиган база ҳамда ставкалардан келиб чиққан ҳолда даромад ҳисобланишига қараб, йил бошидан ортиб борувчи якун бўйича ҳар ойда солиқни ҳисоблаб чиқариш ва ушлаб қолишни амалга оширади.

Туристик хизматлар кўрсатувчи корхона бозордан нақд пулга харид қилинадиган маҳсулотлар қийматидан, туристларни овқатлантиришни таъминлаган тақдирда, банкдан чек бўйича нақд пул олганда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаши лозимми?


Ижарада турувчиларни овқатлантиришни таъминлаш хизматлари мижоз билан туристик (меҳмонхона) хизматлар учун тузилган шартнома шартларида кўзда тутилган бўлиши керак. Агар бу шартларга риоя қилинган бўлса ҳамда овқатлантириш қиймати ҳақ тўланадиган туристик (меҳмонхона) хизматларга кирса, ЖШДС бу ҳолда вужудга келмайди.

СКнинг 184-моддасига асосан корхона жисмоний шахслар етказиб берган маҳсулотлари учун олган даромадларига солинадиган солиқларни тўлов манбаида ҳисоблаб чиқариб ушлаб қолиши керакми, агар ушлаб қолиши керак бўлса қандай солиқ ставкаларида? Cавол: Юқоридагиларга асосан, агар Х-корхонаси ЖШДС тўлов манбаида ҳисоблаб чиқариши ва ушлаб қолиши керак бўлиб, ушбу тадбирларни амалга оширмаган бўлса, у ҳолда жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқни қандай ставкалар бўйича қайта ҳисоблаб чиқариш зарур? Агар бу текширувда аниқланса, ЖШДС бўйича ушбу неустойкани ким тўлайди?


Жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган солиқни тўлов манбаида ушлаб қолиш тартиби Солиқ кодексининг 33-боби (184-188-моддалар)га асосан тартибга солинади.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини асосий иш жойида аризага асосан энг юқори ставка бўйича, ўриндошлик асосидаги иш жойида эса белгиланган шкала бўйича ушлаб қолса бўладими?


Асосий иш жойи бўйича ЖШДС белгиланган ставкалар (шкала) бўйича ҳисоблаб чиқарилади, ўриндошлик асосидаги иш жойида эса белгиланган ставкалар бўйича ёки башарти жисмоний шахснинг аризаси мавжуд бўлса, энг юқори ставкада ҳисоблаб чиқарилади.

1. Агар ходим асосий иш жойи ва асосий бўлмаган иш жойидан ҳар ойда 500 000 сўмдан даромад олган бўлса, 2014 йил учун унинг жами даромадлари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси қанчани ташкил этади? 2. Қўшимча ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича тўловлар бюджетга ким томонидан тўланади (солиқ тўловчининг ўзи, асосий иш жойидаги иш берувчими ёки асосий бўлмаган иш жойидаги иш берувчими)? 3. Қўшимча ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиқлари асосий иш жойи ва асосий бўлмаган иш жойларидаги солиқ ҳисоб-китобларида ва бухгалтерия ҳисоботларида қандай акс этади?


Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи йил бошидан ўсиб борувчи якун билан имтиёзлар чегирилган ҳолда ҳисобланади. Жисмоний шахс декларация маълумотлари  бўйича бюджетга қўшимча тўланадиган даромад солиғини ўтган солиқ давридан кейинги йилнинг 1 июнидан кечиктирмай тўлайди.

Бизнинг ташкилот жисмоний шахсга тан нархидан 230 минг сум арзон асосий воситани сотган. Ушбу суммадан, жисмоний шахсга даромад солиги хисоблаш керакми?