Жавоб берамиз
Меҳнат муносабатлари
- ЯММТ
- Меҳнат шартномаси
- Меҳнат шароитлари
- Иш вақти ва уни ҳисобга олиш
- Меҳнатга ҳақ тўлаш, компенсация ва бошқа тўловлар
- Иш сафарлари
- Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш
- Касаначилик
- Время отдыха
- Ходим ва иш берувчининг жавобгарлиги
- Ходимлар ҳуқуқларининг кафолатлари
- Ходимларни аттестациядан ўтказиш
- Меҳнат низолари
- Несчастные случаи на производстве
- Кадрлар ишини юритиш
Қискартириш туфайли ишчига бошқа иш таклиф қилинмасдан ишдаш бўшаши ҳақида олдиндан ёзма огоҳлантириш келганда ишчининг қандай ҳуқуқлари бор ва иш берувчининг ҳаракатлари тўғрими? Ишчи огохлантириш муддати тугаганидан сўнг меҳнат таътилига чиқиши мумкинми?
Бюджет корхонасининг ошхонасида бош ошпаз лавозимида ишлаётган ходимнинг кизини шу корхонанинг ошхонасига ишчи хизматкор лавозимига ишга кабул килиш мумкинми? Шу каби холатларни канака расмийлаштириш зарур?
Агарда қизи отасига (онасига) бевосита бўйсинадиган ва унинг назоратида бўладиган бўлса, ишга қабул қилиш мумкин эмас деб ҳисоблаймиз.
Ходимнинг талабига кўра унга аванс бермаса бўладими ва бунда қандайдир ҳужжат расмийлаштирилиши керакми?
Раҳбар ва мутаҳассисларни малака ошириш курсларида ўқиганлари учун тўланган маблағнинг бир қисмини (50%) ходимнинг ойлик иш ҳақидан ушлаб қолиш мумкинми?
Йўқ, малака ошириш курсларига ўқишга юборилган ходимнинг иш ҳақидан, унинг розилигисиз малака ошириш учун тўланган пул суммасини ушлаб қолиш мумкин эмас.
Маошсиз таътил (28 кун) асосий таътил даврини ҳисоблашда календарь кунда ҳисобланадими? МКда руҳсат берилган 2 хафта, таътил даврини ҳисоблашда олиб ташланадими ёки қўшиб ҳисобланадими?
1. Иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил муддатини календарь кунлардан келиб чиқиб ҳисобланади.
2. Узлуксиз давом этган муддати 28 кундан иборат иш ҳақи сақланмаган ҳолда берилган таътил даври йиллик асосий таътил даврини ҳисоблашда тўлалигича ҳисобга олинмайди.
Меҳнат қонунчилигида барча ҳужжат юритиш бланкалари Т-1, Т-2, Т-3 ва ҳ.к. ўрнатилган тартибда юритилиши шартми? ёки корхона ўрнатилган формаларни ўзларига мос равишда ўзгартириб олишлари мумкинми? Мумкин бўлса қандай тарзда тасдиқлаб олиш керак?
МКнинг 106-модда 4-бандига кўра ишдан бўшатилганда ходимни огоҳлантириш керакми? Бўшатиш нафақасини тўлаш ёки моддий қўллаб-қувлатлаш мумкинми?
Қонунда ходим билан меҳнат шартномаси МКнинг 106-моддаси 4-қисмига кўра бекор қилинганда иш берувчи уни бу ҳақда огоҳлантириши кераклиги назарда тутилмаган.
1. Корхонада кўп йиллар давомида самарали меҳнат қилиб, бугунги кунда жамоа орасида муҳитнинг оғирлаштирувчи ғийбат, фисқу- фасод, раҳбарлар шаънига туҳмат сўзларни гапириб юрган ходимга нисбатан қандай чора кўриш мумкин? 2. Уни шулар сабабли ишдан бўшатиш мумкинми?
1. Судга мурожаат қилинади.
2. Меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузишларнинг рўйхатига тақдирда.
Фуқарони суд ҳукми билан ЎзР ЖКнинг 45-моддаси билан мансабдорлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинганидан кейин ҳам ЎзР МКнинг 99-моддаси билан бўшатиш қонунийми?
Шундай ҳолатда иш берувчи ходимни “ўз хоҳишига кўра” ишдан бўшаш тўғрисидаги аризасини ёзишга мажбурлаган бўлса ва меҳнат шартномани МКнинг 106-моддаси 3-бандига асосан меҳнат шартномасини бекор қилмасдан МКнинг 99-моддаси билан тугатган бўлса, бунда фуқаронинг ҳуқуқлари бузилганлиги аниқ.
Қонунчиликда ўриндошлик асосида ишловчи ходимлар учун асосий иш берувчига қандай жавобгарлик белгиланган?
Ноқонуний равишда ўриндошлик асосида ишга қабул қилган иш берувчи маъмурий жавобгарликка тортилади.
Ходим малака оширишга юборилганда иш ҳақи сақланадими?
Ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни даврида асосий иш жойи бўйича лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланиб қолади.