Жавоб берамиз
Меҳнат муносабатлари
- ЯММТ
- Меҳнат шартномаси
- Меҳнат шароитлари
- Иш вақти ва уни ҳисобга олиш
- Меҳнатга ҳақ тўлаш, компенсация ва бошқа тўловлар
- Иш сафарлари
- Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш
- Касаначилик
- Время отдыха
- Ходим ва иш берувчининг жавобгарлиги
- Ходимлар ҳуқуқларининг кафолатлари
- Ходимларни аттестациядан ўтказиш
- Меҳнат низолари
- Несчастные случаи на производстве
- Кадрлар ишини юритиш
Меҳнатда жароҳат олиши муносабати билан иш берувчи томонидан жабрланувчига тўланадиган ҳар ойлик товон пули қайси ҳужжатга асосан тўланади ва қайси кундан тўлов бошланади?
Ушбу зарарни тўлаш 11.02.2005й. 60-сонли ВМҚга 1-илова билан тасдиқланган Қоидаларга асосан амалга оширилади.
Ходимнинг ўқиш даври учун унга моддий ёрдам бериш, меҳнат таътилига чиқиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш меҳнат қонунчилигида белгиланганми? Агар белгиланган бўлса қайси норматив ҳужжатларда ўз ифодасини топган?
Иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил вақтида бошқа иш берувчи билан қонуний тарзда ишласа бўладими? Ушбу ҳолда қандай шартнома тузилади?
Мурожаатингизда кўрсатилган муддат ичида асосий иш жойингиздан олган маълумотномангиз билан – ўриндошлик асосида ишлашингиз мумкин
ЎзРдаги корхонада “Меҳнат фаолияти ҳуқуқи тасдиқномаси” асосида ишлаётган хорижлик фуқароларни бошқа корхоналарда ҳам ишлашлари мумкинми?
Айнан сизга берилган рухсатнома ва у асосида хорижий фуқаро номига берилган меҳнат фаолият ҳуқуқи тасдиқномаси билан бошқа корхонага ишга қабул қилиниши мумкин эмас.
Ташкилотда бўлим бошлиғининг бўш лавозими пайдо бўлди. Раҳбар унга корхона ходимини тайинламоқчи, бироқ бошида уни бошлиқ вазифасини бажарувчи қилмоқчи. Бу қандай расмийлаштирилади?
Ходимнинг асосий иш жойи ҳисобланган ташкилотда ўриндошлик асосида ишлашга вақтинча бўлмаган ходимнинг ишини бажаришда ёки бўш лавозимдаги ишни бажаришда йўл қўйилади
2 сентябрь иш куни этиб белгиланганлиги сабабли, мазкур ходим ишга 20 сентябрь куни эмас, балки 19 сентябрь куни чиқиши керак бўладими? Буни қандай ҳужжатлар билан расмийлаштириш керак бўлади?
Меҳнат соҳасидаги давлат бошқарувини ЎзР Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва унинг худудий органлари амалга оширади.
1. 2018 йил январь ойи учун режадаги иш кунларини аниқлашда 1 январь байрам куни сифатида қараладими ёки Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг тегишли маълумоти бўлмагунча фақатгина якшанба (беш кунлик иш режимида ишлайдиганларда шанба ҳам) дам олиш куни деб ҳисобланадими? 2. Агар январь ойида Рўза ёки Қурбон ҳайит байрами бўлсачи? (Ҳали Рўза ва Қурбон ҳайит байрамлари январь ойларига тўғри келмайди, лекин у ҳам январь ойига тўғри келиб қолган деб фараз қилинса ва бу Мусулмонлар идорасининг ҳижрий тақвимида кўрсатилган бўлса ва 1-саволга жавобда 1 январь байрам куни сифатида қаралади деб ҳисобланса) 3. 2017 йил 2 сентябрь иш куни этиб белгилангунча сентябрь ойи давомида муддати тугайдиган меҳнатга қобилиятсизлик варақаси 6 кунлик иш режимида ишлайдиган ходимага тўлаб берилган бўлса, 2 сентябрь иш куни деб эълон қилинганидан сўнг унинг сентябрь ойига тўғри келадиган суммаси қайта ҳисоблаб чиқилиши керак бўладими?
Меҳнат соҳасидаги давлат бошқарувини давлат бошқарувини ЎзР Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги амалга оширади
Агар ходим сменалик иш режимида ишласа, яъни бир кун иш, икки кун дам шаклида ишласа, унга ҳам шундай ҳуқуқ бериладими? Агар берилса қандай шаклда (хафтадаги битта сменасига чиқмаслик шаклидами ёки хафтада дам олган кунларининг бир куни ҳисобиданми, иш ҳақи сақланган ҳолда) берилади?
Меҳнат муносабатлари иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинаётганда ходимга бошқа иш қидириш учун ҳафтада камида бир кун шу вақт учун иш ҳақи сақланган ҳолда ишга чиқмаслик ҳуқуқи берилади
Ходима бола парваришлаш таътилидан иш ўрнига қайтмасдан, янги туғруқ таътилига чиқиши мумкинми? Агар мумкин бўлса, туғруқ таътили учун маблағ қандай тартибда ҳисобланади, аввалги туғруқ таътили учун ҳисобланган база асосида ҳисобланадими?
Қоидага кўра, ҳомиладорлик ва туғиш таътили тиббий хулосада белгиланган кундан эътиборан жамланган ҳолда ҳисоблаб чиқилади ҳамда аёлга умумий 126 календарь кун муддатда тўлиқ берилади
1. Ушбу холда ижарага олувчи корхонага ишчиларнинг мехнат таътиллари сакланган ҳолда ўтказиш мумкинми? 2. Ишчиларни бир корхонадан иккинчи корхонага ўтказиш ҳақидаги буйруқ қай тартибда ёзилади? 3. Меҳнат дафтарчасига ёзувлар қандай тартибда киритилади?
Хомиладорлик ва туғиш таътили якунига етмасдан туриб ходимни ишга қўйса бўладими?
1.Синов муддатини ўтаетган ходимга ойлик иш ҳақи қандай миқдорда белгиланади? 2.Ходим синов муддатини ўтай олмаса, ишдан бушатилган вақтда компенсация пули тўланадими? Меҳнат шартномаси тугатилаётганда меҳнат дафтарчасига қандай ёзув киритилади (яъни раҳбар мехнат дафтарчасига МКнинг 87 моддасини киритишга ҳаклими)?
Дастлабки синов даврида ходимларга меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва корхонада ўрнатилган меҳнат шартлари тўлиқ татбиқ этилади.
36 соатлик иш ҳафтасига ўтказилган ходим учун табель тўлдириш ва ойлик маошини ҳисоблаш тартиби қандай (ойлик маоши тўлиқ тўланадими ёки 36 соатга мос иш ҳақи ҳисобланадими)?
Меҳнат кодексининг 141-моддасига асосан ходимга ишдан бўшашда фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация 2 кунга бериладими ёки 4 кунга?
Ходимлардан биттаси таътилга, армияга (1ойлик), хизмат сафарига ва х.к. кетса, шу бўлимдаги ходимга унинг вазифалари юклатилиб, 30% устама ҳақ берса бўладими?
Бир бўлимдаги ходим вақтинчалик иш жойида бўлмаган бошқа ходимнинг вазифаларини қўшиб олиб боришига монелик йўқ.