Жавоб берамиз

Меҳнат муносабатлари

Ўриндош ходимларга, агарда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўғри амалга оширилган бўлса, штатлар жадвалида белгиланган ойликнинг тўлик миқдорда тўланиши келгусида текширувчи органлар томонидан эътирозларни келтириб чиқармайдими?


Ўриндош ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш сиз эслатиб ўтган «Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида»ги Низоми билан тартибга солинади.

Унга 2018 йил 1 июлда ўқув йили тугагандан сўнг фойдаланилмаган таътил кунлари учун компенсация тўланадими?


Ходимга ишлаб турган даврида ҳам йиллик таътилнинг энг оз муддатидан (ўн беш иш кунидан) ортиқча қисми учун пуллик компенсация тўланиши мумкин

Меҳнат муносабатлари бекор қилинганда ходимнинг қайси кўрсаткичларини инобатга олишимиз керак?


Мазкур масала МКнинг 103-моддаси билан тартибга солинган.

Корхона ходимларига яхши дам олишлари учун шароит яратиш мақсадида 23 август иш кунини 24 август дам олиш куни билан алиштирилса, қонунга зид келмайдими?


Ушбу саволингизга жавоб қонунчиликда қуйидагича тартибга солинган.

Рахбарнинг буйруғига кўра ходимлар дам олиш кунларида ишга жалб қилинган ушбу ходимларга дам олиш кунлари учун икки ҳисса ҳақ тўланса қонун бузилиши мавжуд эмасми?


Дам олиш кунлари ва байрам кунлари, шунингдек, иш вақтидан ташқари вақтда бажарилган ишлар учун камида  икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

Фойдаланилмай қолган таътил кунлари учун ходимларга пуллик компенсация ҳисоблаш учун қайси шартномавий йўсиндаги ҳужжат (жамоа шартномаси ёки меҳнат шартномаси) устунлик қилиши юзасидан фикр беришингизни сўраймиз.


Таътилларнинг аниқ муддатини белгилашда қонун хужжатлари ҳеч қандай чеклашларни назарда тутмайди.

Ишлаб чиқариш корхоналарида шахсий мобил телефондан фойдаланишни чеклаш қонунга мувофиқми?


Ха, ишлаб чиқариш корхоналарида шахсий мобил телефондан фойдаланиш иш берувчининг буйруғи асосида чекланиши қонунийдир.

Ходим (аёл киши) фарзандли бўлиб таътилга чиққанда, ўз хисобидан (бепул) 2-3 йилга таътил бериладими ёки қонунда бошқа талаблар қўйилганми? Ушбу ходимни бўшатиб, кейин қайта ишга олиш мумкинми?


Меҳнат кодексининг 233-моддасига мувофиқ, аёлларга туққунга қадар етмиш календарь кун ва туққанидан кейин эллик олти календарь кун (туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда - етмиш календарь кун) муддати билан ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари берилиб, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланади.

Ходимлар касаллиги туфайли ишдан бўшатилтши мумкинми ва корхона томонидан ушбу ходимларга қандай қонуний чоралар қўлланилиши мумкин?


Раҳбарият кассалиги аниқланган ходималарни эгаллаган лавозимида ишлашига яроқли ёки яроқсизлиги бўйича тиббий-маслаҳат комиссиясининг хулосасини олиши шарт.

Менга фарзандим 2 ёшга тўлгунча тўланадиган нафақа пулини "А" ташкилотнинг ўзи тулайдими ёки МЧЖ шаклидаги ташкилотми?


Болани икки ёшга тўлгунгача парвариш қилиш бўйича нафақа (кейинги ўринларда – нафақа) тайинлаш ва тўлаш тартиби  АВ томонидан 2002 йил 14 мартда 1113-сон билан рўйхатга олинган  Низом билан белгиланган.

Hodimning ish qidirayotganligi fakti qanday isbotlanadi? Mazkur holatda Markazning funksiyalari nimadan iborat, ya’ni birgina Markazning fuqaro ish qidiruvchi sifatida ruyhatga qo'yilganligi haqidagi ma’lumotnomasi yuqoridagi kafolatlarni ta’minlab beradimi? Aytaylik, fuqaro 10 kun ichida emas, 15 kunda ro'yhatga qo'yilgan bo'lsachi?


Шахсларни ишсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги қарор маҳаллий меҳнат органи томонидан улар иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган кундан эътиборан ўн биринчи кундан кечиктирмай қабул қилинади.

Юқорида кўрсатиб ўтилган “4 760,2 минг сўм ортиқча тўлов” меҳнат қонунчилиги бўйича қанчалик тўғри?


Иш берувчи томонидан ихтиёрий равишда тўланган, шу жумладан қонунни нотўғри қўлланиш оқибатида тўланган ортиқча иш ҳақи қайта ундириб олиниши мумкин эмас

Мазкур ходимлар учун ойлик иш ҳақи ҳисобланиши тўғрими? Уларга яна икки ойлик ўртача иш ҳақи ҳисоблашга мажбурмизми?


Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинганда моддий мадад бериш учун белгиланган қўшимча кафолатлар мавжуд.

Агар коллеж битирувчиси (бухгалтерия соҳаси бўйича) Тошкент шаҳридаги олий ўқув юртига ўқишга кириб, вилоятдаги хусусий корхонада ҳисобчи вазифасида масофадан туриб амалга ошира оладими? Яъни хусусий корхонанинг тегишли бухгалтерия ҳисобини электрон кўринишда амалга ошириб, кейин корхонага интернет орқали юбориб турса бўладими?


Агар ходимнинг иши меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай шаклига асосланса, ходимга ҳақ бажарган иши натижасига кўра тўланиши мумкин.

Иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат муносабатлари бекор қилинганда ходимларга қандай тўловлар амалга оширилади?


Меҳнат шартномаси (корхонанинг бутунлай тугатилиши муносабати билан) бекор қилинганда иш берувчи ходимларга қуйидаги МКда белгиланган кафолатларни таъминлаб бериши шарт